Гвардиола: «Сане «Бавария»га ўтаяпти, унга омад тилаб қоламиз»
Чоршанба, 01 Июль
3846

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг германиялик яримҳимоячиси Лерой Сане ҳақида фикр билдирди.

«Келишув ҳали амалга ошганича йўқ. Аммо кичик муаммолар бўлса-да, афтидан Сане «Бавария»га ўтаяпти. Унга омад тилаймиз ва бу ерда ўтказган йиллари учун миннатдорчилик билдирамиз. «Бавария»дек фантастик клубда у ўзига янги саҳифа очади. 

Ҳамманинг ўз ҳаёти бор. У кетишни истади. Унинг жамоада қолишини хоҳлагандим, бироқ Сане янги жамоасида ўзини яхшироқ ва бахтлироқ ҳис қилишини ўйлади», - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Сане «Манчестер Сити» билан шартномани узайтиришдан бош тортганди. Маълум бўлишича, Манчестер ва Мюнхен клублари 24 ёшли немис футболчисининг трансфери бўйича келишувга эришган. Германия клуби инглиз жамоасига 60 миллион евро трансфер пули тўлаши кутилмоқда. Сане «Бавария» билан йилига 17 миллион евро маошли 5 йиллик шартномага имзо чекиши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар