«Манчестер Сити» Санега ўринбосар топди
Сешанба, 30 Июн
7180

«Манчестер Сити» ёзги трансфер ойнасида «Бавария»га ўтиши кутилаётган Лерой Санега ўринбосар топди, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, манчестерликлар немис футболчиси ўрнига «Астон Вилла» ҳужумкор яримҳимоячиси Жек Грилишни таклиф этмоқчи. 24 ёшли англиялик футболчи учун ёзги трансфер ойнасида асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» клуби бўлаётганди. «Сити» ашаддий рақиби билан Грилишнинг трансфери учун курашишга тайёр.

Олдинроқ, «Манчестер Сити» Саненинг ўрнига «Байер»дан Леон Бэйлини таклиф этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. 

Маълумот учун, Грилиш жорий мавсумда «Астон Вилла» сафида АПЛ доирасидаги 30 ўйинда ўз ҳисобига 7та гол ва 6та ассист ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар