«Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
Якшанба, 28 Июн
5392

Янги мавсум олдидан «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди, дея ёзмоқда клуб расмий сайти.

«Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ва ёрдамчи мураббий Рафаэль Баласанян жамоани тарк этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Динамо» бош мураббийи сифатида 48 ёшли мутахассис Равшан Аҳмедов тайинланди.

«А» лицензияси эга саналмиш Равшан Аҳмедов бунгача болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболида муваффақиятли фаолият юритган. Унга жамоада Самарқанд футболи вакили, собиқ футболчи, ёш мураббий Жасур Ҳамроев ёрдам бериб боради. Шунингдек, маҳаллий собиқ футболчилар Дилшод Шарофутдинов ва Шуҳрат Муродов мураббийлар штабидан ўрин олишган. Клуб раҳбари сифатида Учқун Қобилов фаолият юритмоқда», - дейилади клуб хабарида. 

Маълумот учун, «Динамо» Ўзбекистон кубоги саралаш босқичида «Оқтепа»га мағлуб бўлиб (3:4), кубок баҳсларини тарк этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар