А Серия. «Ювентус»дан йирик ғалаба, Роналдудан мавсумдаги 9-пенальти 
Шанба, 27 Июн
7152

Италия А Серияси 29-турига старт берган баҳсда «Ювентус» Туринда «Лечче»га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланган бўлса-да, 31-дақиқада рақиб ҳимоячиси Лучанонинг майдондан четлатилиши 2-бўлимда меҳмонларга қимматга тушди. 

Танаффусдан кейин дастлаб Дибала ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Роналду мавсумдаги 9-пенальтисига яқинлашиб, 11 метрлик жарима зарбасида адашмади. 83 ва 85-дақиқаларда эса Игуаин ва де Лигт ўз голлари билан пешқадам жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабасини расмийлаштиришди – 4:0.

Шу куни Роналду гол уриш билан бирга жамоадошларининг икки голига ҳаммуалифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Юве» очколари сонини 69тага етказиб, 2-ўриндаги «Лацио» билан фарқни 7 очкога етказди. «Лечче» эса 25 очко билан 18-ўринда қолди.

А Серия. 29-тур. 26 июнь 
Ювентус – Лечче 4:0
Голлар
: 1:0 – 53 Дибала, 2:0 – 62, пенальти Роналду, 3:0 – 83 Игуаин, 4:0 – 85 де Лигт.
Ювентус – Шченсни, Матюиди, Бонуччи, де Лигт, Бентанкур (Рэмзи, 68), Куадрадо, Рабьо (Дуглас Коста, 52), Пьянич, Бернардески (Мураторе, 77), Роналду, Дибала (Игуаин, 77).
Лечче – Габриэл, Донати, Лучони, Рисполи, Вера (Кальдерони, 78), Тахцидис, Петриччоне (Россеттини, 46), Манкозу (Барак, 72), Шахов, Фалько (Эль-Бабакар, 62), Пас.
Четлатиш: Лучони (31).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар