Суперлига. «Насаф»дан кетма-кет учинчи дуранг, «Бухоро» сўнгги ўринни тарк этди
Жума, 26 Июн
3858

Суперлига 6-тури доирасида Қаршида ўтган баҳсда кутилмаган натижа қайд этилди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» жамоаси Муҳсин Муҳаммадиев қўл остидаги «Бухоро» клубини қабул қилиб, очко йўқотди.

Ўйин давомида ҳисобни очиш учун қатор вазиятлар яратилган бўлса-да, баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Шу билан «Насаф» кетма-кет 3 ғалабадан кейин сўнгги уч турда кетма-кет 3 ўйинда ҳам дуранг қайд этди.

Ушбу баҳсдан кейин «Насаф» 12 очко билан 3-ўринда бўлса, «Бухоро» 2 очко билан сўнгги поғонадан 13-ўринга чиқиб олди.

Суперлига. 6-тур
26 июнь, жума
«Насаф» – «Бухоро» 0:0

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Фарруҳ Янсупов

«Насаф»: 35. Абдувохид Нeъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кeнжабаев (19. Ҳусаин Норчаев, 70), 34. Шeрзод Насруллаев (15. Жўрабeк Маннонов, 72), 77. Ойбeк Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбeк Эшмуродов.

«Бухоро»: 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 9.Жасур Ҳакимов, 16.Жасур Ҳасанов, 23.Беҳруз Шодмонов (7.Суҳроб Неъматов, 74), 26.Аброр Хусинов, 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов, 60.Бобур Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар