«Бавария» Сане учун «Манчестер Сити»га янги таклиф билан чиқди
Душанба, 22 Июн
5550

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Манчестер Сити» футболчиси Лерой Сане учун янги таклиф жўнатди, дея ёзмоқда Bild нашри.

Манбанинг хабарига кўра, немис клуби Манчестер жамоасига германиялик яримҳимоячи учун 40 миллион евро таклиф қилган. Инглиз жамоаси ушбу таклифга жавоб қайтарганича йўқ. Шунга қарамай, клуб Сане барибир Мюнхен жамоасига ўтишига ишонмоқда. Клуб Леройни ёзги транфер ойнасида қўйиб юбормаса, кейинги йил шартномаси якунланиб эркин агент сифатида қўйиб юборишига тўғри келади. 

Маълумот учун, Сене 2016 йилда 52 миллион евро эвазига «Шальке-04»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар