Сане «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди
Жума, 19 Июн
3949

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яримҳимоячи Лерой Сане клуб билан янги шартнома имзолашни истамаётганини айтди.

«Лерой шартномани узайтиришни истамаслигини айтди. У кетмоқчи. У билан ёзда ёки шартномаси муддати тугайдиган келаси йили хайрлашишимиз мумкин. Биз унга 2-3 марта янги шартнома таклиф қилдик, аммо у бошқа клубда тўп тепишни истаяпти.

Агар мавсум якунида у кетмоқчи бўлаётган клуб билан келишувга эришолмасак, Сане яна 1 йил сафимизда қолади», — деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ «Бавария» клуби Сане учун 40 млн евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар