O'zbek Ўзбекча
Ришарлисон ван Дейкдан кучлироқ бўлган уч ҳимоячини айтди
Жума, 19 Июн
15655

Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасидаги «Эвертон» - «Ливерпуль» учрашуви олдидан мезбонлар ҳужумчиси Ришарлисон меҳмон жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ван Дейк ҳақида жуда кўп гапиришди. Тўғри, у яхши ҳимоячидир, аммо энг яхшиси эмас. Мен уни бир неча бор доғда қолдирганман. Виржил ўтган мавсумда жаҳоннинг энг яхши уч футболчиси рўйхатидан жой олган бўлса-да, мен учун ундан кучлироқ бўлган уч ҳимоячи бор. Булар «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ва «ПСЖ»даги ҳамюртларим Маркиньос ва Тиаго Силва», - дейди бразилиялик форвард Desimpedidos’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, «Эвертон» 21 июнь якшанба куни ўз майдонида «Ливерпул»ни қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар