«Милан» етакчиси «ПСЖ»га ўтишга яқин
Жума, 12 Июн
8888

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес янги мавсумдан фаолиятини Францияда давом эттириши кутилмоқда.

Onda Cero’нинг хабар беришича, 22 ёшли ҳимоячи «Пари Сен-Жермен» клубига ўтишга яқин. Миланликлар ҳам футболчини Париж клубига сотишга қарши эмас.

Қайд этилишича, парижликлар клуби спорт директори саналмиш италиялик мутахассис Леонардо футболчи билан молиявий жиҳатларни келишиб олган. Тео «ПСЖ» сафини тарк этиши кутилаётган Лейвин Курзава ўрнини тўлдириши режалаштирилган.

Маълумот учун, Эрнандес 2019 йилда «Милан» сафига қўшилганди. У олдинроқ «Атлетико» ва «Реал» ҳамда «Алавес», «Реал Сосьедад» клублари шарафини ҳимоя қилган эди. Тео жорий мавсумда А Серияда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар