Ўртоқлик ўйинлари. «Челси»да ғалаба, «Арсенал» Чемпионшип жамоасига ютқазди
Пайшанба, 11 Июн
6006

«Челси» ва «Арсенал» АПЛ рестартидан аввал Лондонда назорат ўйинларини ўтказишди.

«Арсенал» «Эмирейтс»да Чемпионшип вакили «Брентфорд»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазди. Голлар муаллифлари ва таркиблар маълум қилинмаган. 

«Челси» эса Кобҳэмдаги базасида «Рединг»ни Педронинг ягона голи эвазига мағлуб этди. 

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лига 17 июндан давом эттирилади. Шу куни «тўпчилар» сафарда «Манчестер Сити» меҳмони бўлса, «аристократлар» 21 июнда Бирмингемда «Астон Вилла» билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар