Мюллер Бундеслига рекордини такрорлади
Шанба, 06 Июн
4307

Бундеслига 30-туридан ўрин олган «Байер»га қарши ўйинда «Бавария» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликлар сафида киритилган иккита голга германиялик Томас Мюллер ассистентлик қилди.

Шу тариқа Мюллер Бундеслиганинг жорий мавсумидаги голли узатмалар сонини 20тага етказиб олди ва бу борада Кейин Де Брюйне ўрнатган рекордни такрорлади. Ҳозирда «Манчестер Сити»да ўйнаётган Де Брюйне 2014/15 йилги мавсумда «Вольфсбург» сафида 20та голга ассистентлик қилган ва бу Бундеслига рекорди бўлиб турганди.

Мусобақа тугашига яна 4 тур қолганини инобатга олсак, Мюллер бу борада яққол рекордчига айланиб олиши мумкин. Аммо Мюллер сариқ карточкалари сони кўпайиб кетгани сабаб кейинги турда «Боруссия М»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Томас Мюллер «кучли бешлик» чемпионатларининг жорий мавсумдаги энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Кейин Де Брюйне (17), Жейдон Санчо (16) ва Кристофер Нкунку (15) бормоқда.

Маълумот учун, АПЛда ҳам бир мавсумда амалга оширилган голли узатмалар бўйича рекорд 20та ассистга тенг. 2002/03 мавсумида «Арсенал» афсонаси Тьери Анри қайд этган рекорд ҳалигача АПЛдаги бирор футболчи томонидан янгиланмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар