«Ювентус» «Челси»га яримҳимоячиларни алмаштиришни таклиф қилди
Сешанба, 02 Июн
6016

Туриннинг «Ювентус» клуби «Челси» яримҳимоячиси Жоржиньони ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, итальян клуби лондонликлар яримҳимоячиси учун Федерико Бернардескини таклиф қилди. Жоржиньо трансферини шахсан «Юве» устози Маурицио Сарри истамоқда. Мураббий у билан «Наполи» ва «Челси»да бирга ишлаган.

Бу мавсумда 28 ёшли Жоржиньо «Челси» сафида барча турнирлар доирасида 37та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 2та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 26 ёшли Бернардески эса 24та баҳсда 1та тўп киритган ва худди шунча голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар