«Металлург» – «Локомотив» ўйини Тошкентга кўчирилди
Сешанба, 02 Июн
2080

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган бир ўйиннинг ўтказилиш жойи ўзгарди.

ПФЛ хабарига кўра, «Металлург» - «Локомотив» баҳсига Бекобод эмас, балки Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳозирда Бекобод шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича тоифасига кўра «қизил», яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, ўйин икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди. Шу тариқа, беллашувга «Локомотив» клуби мезбонлик қилади.

Жамоаларнинг иккинчи даврадаги ўйини Бекободда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар