Жоржиньонинг агенти: «Европанинг икки топ-клуби мен билан алоқага чиқди»
Жума, 29 Май
4873

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньонинг агенти Жоао Сантос мижозининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Аввалроқ «Ювентус», «Бавария» ва «ПСЖ» италияликка қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Агар сиз Жоржиньо Саррини ёқтиришини сўрасангиз, мен «ҳа» деб жавоб бераман. Уларнинг бир-бирига муносабатлари жуда яхши. (хавбек «Ювентус» бош мураббийи Сарри билан «Челси» ва «Наполи»да бирга ишлаган).

Жоржиньонинг 3 йиллик шартномаси бор. «Челси»да у билан ҳаммаси яхши. Аммо муҳим таклиф бўлса, трансфер амалга ошиши мумкин. Мен билан Европанинг икки топ-клуби алоқага чиқди, улар Италиядан эмас», – дейди агент Radio Musica Television эфирида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар