Эроннинг тўрт клуби чемпионат давом эттирилишига қарши чиқди
Сешанба, 26 Май
1923

Эрон футбол лигаси мамлакат чемпионатининг давом эттирилиши ҳақида маълум қилгач, аксарият турнир иштирокчи жамоаларининг қаршилигига учради, дея ёзмоқда Mehrnews.com.

Манбанинг қайд этишича, чемпионат ўйинларининг давом этишига 4 клуб: «Тракторсози», «Мошинасози», «Шаҳри Хўдро» ва «Нассажи Мозандарон» клублари қарши чиқишган. Ушбу клублар Эрон спорт вазирлигига расмий хат йўллаб, бу борада ўз позицияларини билдиришган.

Жумладан, клублар футболчиларни коронавирусдан ҳимоя қилинишига қандай кафолат берилиши мумкинлигини тушунмасликларини билдиришган. Қолаверса, клублар вазирликка ЭФЛ жиддий қарорларни қабул қилишда клублар фикри билан қизиқмаётганидан шикоят қилишган. Чемпионатнинг аксарият клубларидаги футболчиларда COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги уларни ташвишлантираётганини билдиришган. 

Маълумот учун, апрель ойида коронавируснинг Осиёдаги ўчоғларидан бирига айланган Эронда миллий чемпионат ўйинлари июнь ойининг ўрталарида бошланиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар