«Бавария» «Реал»га рад жавобини берди
Душанба, 25 Май
9894

«Бавария»нинг франциялик ҳимоячиси Лукас Эрнандес ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этмайди, деб ёзади Mundo Deportivo.

Манбага кўра, футболчини «Реал» ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо мюнхенликлар таклифга рад жавобини беришди. 24 ёшли ҳимоячининг трансферига шахсан «қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиш билдирган эди.

Эрнандес «Бавария»га 2019 йил ёзида 80 млн евро эвазига «Атлетико»дан ўтган ва немис клуби тарихидаги энг қиммат трансферга айланган. У бу мавсумда барча турнирлар доирасида 15та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар