Иньеста: «Барселона» Месси билан Чемпионлар Лигасини кўпроқ ютиши керак эди»
Пайшанба, 21 Май
4959

«Барселона»нинг собиқ сардори Андрес Иньеста клуб ҳужумчиси Лионель Мессининг миллий жамоа даражасида соврин ютмаганлиги ва каталонияликларнинг Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Аргентина миллий жамоасида кучли ва ажойиб футболчилар борлиги мени ҳайратга солади. 2014 йили Германия бўлган жаҳон чемпионати финалини майда деталлар ҳал қилган (Германия – Аргентина 1:0). Ишонаманки, улар яна ўйнашса, натижа бошқача бўлиши мумкин.

Месси билан «Барселона»да Чемпионлар Лигасини 4 мартадан кўпроқ ютишимиз кераклигини ҳис қилганман. Аммо бу футбол: рақиблар ҳам кучли ва эришган ютуқлардан лаззатланиш жуда муҳим», – деб испанияликнинг сўзларини келтиради Ole.

Маълумот ўрнида, Иньеста ва Месси «Барселона» сафида 2006, 2009, 2011 ва 2015 йилларда ЕЧЛда ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар