Зинченко: «Санени кўриб, автобус ҳайдовчимиз деб ўйлабман – унда ортиқча вазн бор»
Чоршанба, 20 Май
9716

«Манчестер Сити»нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко узоқ танаффусдан кейин жамоадошлари билан бирга йиғилганида Лерой Санени танимаганлигини айтди.

«Барчамиз таҳлилларимизни топширдик. Ўйлайманки, ҳеч кимда муаммо бўлмайди. Якшанба куни машғулотларга киришишга ҳозирланаяпман. 

Йиғиндаги биринчи кунда Лерой Санени ташқарида учратиб қолганимда дарҳол таний олмадим. Уни автобусимиз ҳайдовчиси деб ўйлабман. У уйидан 7 кг ортиқча вазн билан қайтибди. Кўришиб бўлгач, «Бавария» ҳақида сўз очгандим саволларимга жавоб бермай ичкарига кириб кетди», - дейди Зинченко Sport1 каналига.

Олдинроқ, «Манчестер Сити» яримҳимоячисининг келаси мавсумда «Бавария»га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар