Мертенс келажаги борасида бир қарорга келди
Сешанба, 19 Май
7759

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс Неапол клубидаги фаолиятини давом эттириши мумкин.

Sport Italia'нинг ёзишича, 33 ёшли бельгиялик футболчи «Интер»га ўтишдан бош тортди ва яқин кунларда «Наполи» билан шартномани узайтиради.

Янги битим 2 йилга мўлжалланган бўлиб, Мертенс йилига 4 млн евро маош олади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 4,5 млн еврога етиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда А Серияда 21та баҳсда 6та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар