«Аякс»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
Шанба, 16 Май
5409

«Аякс» вингери Ҳаким Зиёш жамоанинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси хабар қилди.

27 ёшли марокашлик футболчи қаторасига учинчи бор бу совринни қўлга киритди.

Зиёш якунланган мавсумда Нидерландия чемпионатида 21та баҳсда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди. 

Маълумот ўрнида, Зиёш ёзда «Челси» сафига бориб қўшилади. Лондон клуби у учун 45 млн евро тўлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар