УЕФА ЕЧЛ ва Европа лигаси саралашини бекор қилиши мумкин
Душанба, 11 Май
3815

УЕФА 2020/2021 йилги мавсум учун ЕЧЛ ва Европа лигасининг саралаш босқичи форматига ўзгариш киритмоқчи. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли жорий йилги еврокубок ўйинлари санаси ўзгаргани боис, УЕФА келаси йилги евромавсум саралаш босқичини одатдаги схема асосида ўтказмоқчи эмас.

Саралаш босқичлари сони камайтирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши мумкин. Ташкилот еврокубокларнинг гуруҳ босқичини 20 октябрга кўчирди. Аммо бу муддатгача саралашнинг барча босқичини ўтказишнинг имкони бўладими ёки йўқ – номаълум.

Маълум бўлишича, УЕФА саралашнинг ҳар бир босқичини фақат битта ўйиндан иборат қилишни режалаштирмоқда. Яна бир таклифга кўра, гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаган рейтинги юқори 12та мамлакат чемпионлари ўртасида 6та йўлланма учун фақатгина плей-офф босқичи ўйини режалаштирилган. Унга кўра, саралашда иштирок эта олмайдиган клубларга молиявий товон пули тўлаб берилиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар