Кей-лига. Икром Алибоев жамоаси мавсумни омадсиз бошлади
Якшанба, 10 Май
3358

Жанубий Корея Кей-лигаси 1-тури доирасидаги «Гангвон» - «Сеул» учрашувида ўзбекистонлик яримҳимоячи Икром Алибоев тўп сурди.

«Сеул» сафида мавсумдаги дастлабки учрашувни ўтказган Алибоев ва унинг жамоаси чемпионатни мағлубият билан бошлади. Шу куни ҳамюртимиз 60-дақиқага қадар майдонда тўп сурди. 

Ўйиндаги ҳисобни меҳмонлар очган бўлса-да, учрашув сўнггида кетма-кет ўтказиб юборилган голлар дастлабки мағлубиятга сабаб бўлди.

Жанубий Корея Кей-лигаси. 1-тур.
Гангвон - Сеул 3:1
Голлар: Чжи-Ҳен (52), Чже Ван (85), Ким Сеунг-Дае (86) - Тон-Жин (36).

Эслатиб ўтамиз, шанба кунги ўйинда Рустам Ашурматов тўп сураётган «Квангжу» клуби Жамшид Искандеров тўп сураётган «Сённам» жамоасига мағлубиятга учраганди (0:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар