Фергюсон «МЮ»дан кетиши сабабли қайси футболчилардан кечирим сўрагани маълум бўлди
Чоршанба, 06 Май
19609

«МЮ» собиқ ҳимоячиси Патрис Эвранинг айтишича, Алекс Фергюсон 2013 йилда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишидан аввал икки нафар футболчидан узр сўраган.

«Сэр Алекс жамоани тарк этишидан икки ҳафта аввал барчамиз клуб қароргоҳига йиғилган, камералар одатдагидан кўп эди. Кўп ўтмай, бизга кийиниш хонасида қолишимизни, босс барча билан гаплашмоқчи эканлигини айтишди. Камералар кўплиги, йиғилишдан қайсидир футболчимизнинг можарога аралашиб қолган бўлса керак, деган тахминда эдим. Чунки босс ҳаммани шошилинч йиққан пайт одатда яхши хабар айтилмасди. 

У хонага кириб гап бошлади: «Нафақага чиқишимни ўзим айтишимдан олдин кимдир бу ҳақда маълум қилиб қўйган шекилли, қароргоҳимиз атрофи телекамералар билан тўлди. Мен бугун афсус билан жамоадан кетишимни айтишим керак. Рафиқамнинг опаси вафот этганлиги сабабли энди мен унинг ёнида кўпроқ бўлишим лозим. Оиламга вақт ажратиш пайти келди», деди.

Сэр дастлаб Робин ван Перси ва Синдзи Кагава олдига бориб, уларни жамоага таклиф этиб, энди ўзи кетаётганлиги учун узр сўради. Фергюсон икки футболчидан алоҳида кечирим сўраганди», - дея Патрис Эвранинг сўзларини келтиради The Teleghraf.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар