Патрис Эвра: «Фергюсон Роналду ва Бэйлни «МЮ»га ўтишини айтганди»
Сешанба, 05 Май
7903

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра 2013 йилда манчестерликлар Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлни сотиб олишга яқин бўлганликлари ҳақида гапирди.

«Фергюсон кетишидан икки ҳафта аввал Англия матбуотида сэрнинг келаси йил нафақага чиқиши ҳақида хабарлар берилганди. Ўшанда ундан бу ҳақда сўраганимда «Патрис, мен ҳеч қачон «МЮ»дан кетмайман, яна 10 йилни шу ерда ўтказаман», деб жавоб берганди.

Кейин у қўшимча қилиб, «99 фоизга аминманки, биз Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Яна Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун менга ушбу икки футболчининг ўзи етади», дея гапирганди сэр. 

Кўп ўтмай, Криштианунинг ўзи билан гаплашиб бу ҳақда сўрагандим, у ҳам «босс» билан бу борада гаплашганлигини ва «Юнайтед»га қайтишни режалаштираётганлигини айтганди. Аммо Фергюсон кутилмаганда фаолиятини якунлагач, бу амалга ошмай қолганди», - дейди Эвра Daily Mail билан суҳбатда.

Маълумот учун, Роналду 2013 йилда «Реал» билан шартномасини узайтирган, Бэйл эса кейинчалик «Тоттенҳэм»дан «Реал»га ўтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар