«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Андрес Иньеста клуб академиясини ўз шарафига номлаш ғоясига қаршилигини айтди.
«Агар академия менинг исмим билан аталса, хурсанд бўламан. Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади. Лекин академия номини ўзгартиришга қаршиман. Чунки Ла Масиадан кўплаб футболчилар етишиб чиққан», – деб Иньестанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Маълумот учун, Иньеста «Барселона» академияси тарбияланувчиси саналади. У «кўк-анорранглилар» сафида 2002 йилдан 2018 йилгача ўйнаган ва жамоа билан 9 бор Ла Лигада, 4 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.