Агент: «Лэмпард деярли ҳар куни Мертенсга қўнғироқ қилади»
Чоршанба, 29 Апрел
5118

«Челси» «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенсни сотиб олишга жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда агент Винченцо Морабито маълум қилди.

«Мертенс дастлаб «Наполи»да қолишни хоҳлаётганини айтди, аммо кейин унинг агенти ўйинчини турли клубларга таклиф қилишни бошлади. Ўйинчи ва клуб ўртасида нимадир ўзгарган.

Оливье Жиру январда «Челси»ни тарк этиши ва Мертенс «кўклар» сафига келиб қўшилиши керак эди. Лекин кутилганидек бўлмади. Шундан сўнг «Челси» эҳтиёт чораси сифатида Жиру билан шартномани узайтирди, аммо лондонликлар ҳамон Мертенсга қизиқишмоқда. 

Лэмпард деярли ҳар куни Дрисга қўнғироқ қилади. Мен бельгиялик ўйинчининг «Челси»га ўтишини кутяпман», – деб агентнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Аввалроқ Мертенсга «Интер», «Ювентус», «Рома», «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» клублари ҳам қизиқаётганлиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар