«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде каталонияликлар сардори Лионель Мессини мақтади.
«Мессини ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди. У машғулотларда сиз ҳеч қачон кўрмаган ҳаракатларни бажаради. У билан машғулот ўтказиш жуда осон. Лео жамоага катта туртки беради.
Месси ғалаба қозонишни истайди, ўз вазифасини ҳис қилади. У барча ўйинчиларни юқори даражада интилишга мажбур қилади.
Унинг ўйинлари ҳайратда қолдиради», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Marca.