УЕФА ижроқўми 23 апрель куни барча федерациялар вакиллари билан коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумнинг тақдири бўйича видеоконференция ўтказди.
Унда миллий чемпионатларни якунлаб олишнинг сўнгги санаси 3 август қилиб белгиланди.
Барча футбол федерациялари 27 майгача ўз чемпионатларини якунлаб олиш режасини ишлаб чиқиши керак. Бунда лигалар анъанавий тизимда давом этиши шартмас, масалан, плей-офф тизимида ҳам ўтказилиши мумкин.
Агар мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшиланмаса, федерациялар мавсумни муддатидан олдин якунлаш ҳуқуқига эга.