УЕФА миллий чемпионатларнинг барчаси якунига етказилиши лозим деб ҳисобламоқда.
21 апрель куни ташкилот раҳбарияти 55та аъзо федерация вакиллари билан видеоконференция ўтказди. Унда миллий чемпионатлар, миллий жамоалар ўйинлари ва еврокубокларни давом эттириш масаласи бўйича турли таклифлар берилди.
УЕФА ички чемпионатлар ва кубокларни якунлаб олиш шарт деб ҳисобламоқда ва бу ҳақдаги тавсияларини беряпти. Агар қайсидир лига мавсумни муддатидан олдин якунласа, унинг еврокубоклардаги иштироки бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилади.
УЕФА ижроқўми пайшанба куни йиғилиш ўтказиб, бу мавзуларни муҳокама қилади ва алоҳида қарор қабул қилади.