Роналдо Эктор Купернинг иш услубини танқид қилди
Сешанба, 21 Апрел
16946

Бразилиялик собиқ ҳужумчи Роналдо Италиянинг «Интер» клубидаги фаолиятини эслаб, бош мураббий Эктор Купернинг иш услуби ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

«Эсимда, Эктор Купер енгил машғулот дея бизни ўрмонда 3-4 километр югуришга мажбурларди. У шу йўл билан биз футболчиларни жазолаганми ёки иш услубимиди буни билмайман. Шунчаки даҳшат эди», - дея эслайди Роналду AS’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Роналдо «Интер» клубида 1997-2002 йиллар давомида тўп сурган. Купер эса 2001-2003 йилларда миланликлар жамоасини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купернинг сўнгги иш жойи Ўзбекистон миллий жамоаси бўлган эди. У бир йиллик фаолиятидан кейин 2019 йилда истеъфога чиқарилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар