Бекҳэм Месси ва Роналдуни таққослаб, ким кучлироқ эканлигини айтди
Якшанба, 19 Апрел
27957

«Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Лос-Анжелес Гэлакси» собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм «Барселона» форварди Лионель Месси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади.

«Месси ажойиб ўйинчи - унинг даражасидаги футболчи йўқ. Роналдунинг Месси даражасига чиқиб олишига озроқ етмайди. Аммо уларнинг иккиси ўйин савияси жиҳатдан барчадан устун туради», - дея англиялик машҳур собиқ футболчининг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Ҳозирга келиб Месси 6 маротиба «Олтин тўп»га эга чиққан бўлса, Роналду 5 карра ушбу совринга эга бўлган.

Маълумот учун, Месси жорий йилги Ла Лигада 22 ўйинда 19та гол, 12та голли узатмани амалга оширган бўлса, Роналду А Серияда 22 ўйинда 21та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар