Италиянинг бир неча лигалари коронавирус туфайли мавсумни муддатидан олдин якунлади
Шанба, 18 Апрел
2786

Италия чемпионатининг бир неча лигалари коронавирус пандемияси туфайли мавсумни муддатидан олдин якунлади.

Хусусан, ўсмирлар лигаси (U-18), кичик ёшдаги футболчилар лигалари, Campionato Primavera аёллар лигаси, шунингдек Campionato Berretti (U-19) лигаси ўйинлари давом эттирилмайдиган бўлди. Бу чоралар коронавирус пандемияси шароитида ёш футболчиларнинг ҳимоясини таъминлаш учун қилинди.

Италиянинг А Серияси ўйинлари июнь ойида давом эттирилиши кутилмоқда. Ҳозирча қуйи лигалар бўйича маълумот йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар