«Месси - иқтидор, Роналду - меҳнаткаш». Матич Лионель ва Криштиануни таққослади
Душанба, 13 Апрел
8705

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Неманья Матич Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.

«Улар орасидан қайси бири кучлироқ эканлигини айта олмасам-да, сўнгги 15 йил ичида Месси ва Роналдуга тенг келадиган футболчи топилгани йўқ. Эҳтимол, айнан ушбу икки ўйинчи футбол тарихидаги энг яхши футболчилардир.

Уларни таққослаш қийин. Сабаби иккиси ҳам икки хил футболчи. Роналду иқтидорли, аммо у муваффақиятларга тинимсиз ва оғир меҳнат эвазига эришган. Месси кўп меҳнат қилмаган дея олмайман, аммо у кўпроқ туғма иқтидори эвазига бугунги даражасига етди, деган фикрдаман. Бу борада у Роналдудан иқтидорлироқ. Криштиану эса меҳнаткаш», - дейди Неманья Матич Goal.com’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, 31 ёшли сербиялик яримҳимоячи «Манчестер Юнайтед» сафида жами 109 ўйинда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар