Роналду: «Бирлашишимиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз муҳим»
Шанба, 11 Апрел
3681

«Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус пандемияси билан боғлиқ чиқиш қилди. Футболчи Португалия ва Италия байроқлари рангидаги ниқобларни кўрсатди. 

«Дунё учун жуда оғир бўлган пайтда бирлашишимиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз жуда муҳимдир. Бошқаларга ёрдам бериш учун барчамиз қўлимиздан келганини қиламиз», –деб ёзади Роналду ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Роналду агенти Жорже Мендеш билан Португалиядаги касалхоналарга зарур анжомлар ва буюмлар етказиб бергани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар