УЕФА Евро-2020 мезбонлари сони қисқариши ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Пайшанба, 09 Апрел
2554

УЕФА 2021 йилда ўтказиладиган Европа чемпионати мезбонлари сони коронавирус пандемияси туфайли қисқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Биз тақвимни сақлаб қолиб, ўйинларни режадаги шаҳарларда ўтказмоқчимиз. Аммо тақвим ҳали расман тасдиқланмаган. Ҳозирча 12та шаҳарлар билан бу борада музокара ўтказяпмиз», - деб УЕФА вакили сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам шаҳарларида ўтказилиши лозим.

Аввалроқ Daily Mail коронавирус пандемияси туфайли оғир вазиятга тушган Италиянинг Рим ва Испаниянинг Бильбао шаҳарларини бу рўйхатдан тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар