Роналдунинг Туринга қачон қайтиши маълум бўлди
Пайшанба, 09 Апрел
10583

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду она ватани Мадейра оролидаги «Насиональ» клубининг уй стадионида машғулот ўтказмоқда, дея хабар бермоқда Diario de Notícias Madeira.

Манбанинг ёзишича, Криштиану Роналду яқинда инсультни бошдан кечирган онасининг холидан хабар олиш учун Португалияда бўлиб турибди. 

Хабарда келтирилишича, 35 ёшли португалиялик форвард кейинги ҳафтанинг бошида Туринга қайтиб, бошланиши тахмин қилинаётган «Ювентус»нинг машғулотларига бориб қўшилади.

Маълумот учун, олдинроқ «Ювентус» клуби йиллик 30 миллион евро маош оладиган ушбу футболчисини коронавирус туфайли юзага келган молиявий муаммолар сабаб трансферга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар