«Бавария» яна бир футболчиси билан битимни 2023 йилгача узайтиради
Пайшанба, 09 Апрел
2438

«Бавария» яримҳимоячиси Тиаго Алькантара Мюнхен клубидаги фаолиятини давом эттиради.

Kicker'нинг ёзишича, томонлар 2023 йилгача мўлжалланган янги шартнома борасида келишувга эришишган. 

28 ёшли испаниялик футболчи «Бавария» сафида ҳозиргача 227та ўйин ўтказиб, 31та гол урган ва 38та голга ассистентлик қилган.

Аввалроқ «Бавария» жамоа ҳужумчиси Томас Мюллер билан ҳам битимни 2023 йилгача узайтирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар