«Барселона» Тео трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда
Сешанба, 07 Апрел
6472

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес хизматига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Marca хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» ёзда чап қанот ҳимоясини франциялик футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Тео Эрнандеснинг трансфер қиймати 40 млн еврога баҳоланмоқда. 22 ёшли футболчини «Ювентус» ҳам ўз сафида кўришни истаяпти.

Эрнандес 2019 йил ёзида «Реал»дан 20 млн евро эвазига «Милан»га ўтган эди. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар