УЕФА президенти Александер Чеферин коронавирус пандемияси туфайли мавсумни бекор қилиш ҳақидаги ғояга қарши эканини билдирди.
«Келажакка умид билан қараяпман, ишончим комил, барча лигалар мавсумни якунлаб олишади.
Агар бу юз бермаса, ҳар бир лига чемпионни аниқлаб олиши мақсадга мувофиқ бўларди», – деб Чеферин сўзларини келтирмоқда Ekipa.
Аввалроқ Александер Чеферин мухлисларсиз бўлса-да ўйинларни ўтказиб олиш тарафдори эканини айтган эди.