УЕФА вице-президенти Мишель Ува коронавирус пандемияси туфайли якунига етмай қолган чемпионат клубларига еврокубокларда иштирок этишни тақиқламаслигини айтди.
«Инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини қайғуриб қабул қилинган қарорлар салбий оқибатларга олиб келмаслиги лозим. Шу туфайли биз миллий лигаларни муддатидан олдин якунлаб олаётган федерацияларга қарши чора кўрмаймиз. Бундан ташқари, шуғулланиш ва ўйнаш хавфсиз деган қарорга келган мамлакат клубларига ҳам тўсқинлик қилмаймиз.
Еврокубок йўлланмалари қандай тақсимланади? Биз бу масала бўйича бош қотиряпмиз», - деб Ува сўзларини келтирмоқда Gazzetta dello Sport.
Аввалроқ УЕФА барча лигаларга 2019/20 мавсумини якунлаб олишни тавсия қилган эди.