Бельгияда чемпионат муддатидан олдин якунланади ва чемпион эълон қилинади
Пайшанба, 02 Апрел
5155

Бельгия Европада биринчи бўлиб коронавирус пандемияси туфайли чемпионатни муддатидан олдин якунлайди. 

HLN хабарига кўра, сўнгги тур ўйинлари ўтказилмайди ва жуда катта фарқ билан пешқадамлик қилаётган «Брюгге» чемпион деб эълон қилинади.

Иккинчи ўринни эгаллаб турган «Гент» Чемпионлар Лигаси саралаш босқичига чиқади. «Шарлеруа» Европа Лигаси гуруҳ босқичига, «Антверпен» ва «Стандард» саралаш босқичига йўл олади. 

Ҳозирча Бельгия Кубоги финалини ўтказиш масаласи очиқ турибди.

Бельгия чемпионатида 29 турдан кейин «Брюгге» 70 очко билан 1-ўринни, «Гент» эса 55 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) маълумотига кўра, Бельгияда коронавирус юқтириб олганлар сони 15348ни, вафот этганлар сони 1011ни ташкил қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар