Тео Эрнандес: «Акам билан бир жамоада ўйнашни орзу қиламан»
Чоршанба, 01 Апрел
5730

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес «Бавария» сафида тўп тепаётган акаси – Люка Эранандес билан бир жамоада ўйнашни хоҳлаши ҳақида гапирди.

«Акам билан бирга ўйнаш бу – менинг орзум. Биз ёшлигимизда бир жамоа аъзоси эдик.

Умид қиламанки, қачондир биз яна бирга ўйнаймиз. Агар у «Милан»га келса, жуда зўр бўларди», – деб Теонинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.

Маълумот учун, 22 ёшли Тео жорий мавсумда А Серия баҳсларида 22та ўйин ўтказиб, 5та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган бўлса, 24 ёшли Люка Бундеслига доирасида 11та беллашувда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар