O'zbek Ўзбекча
Токио олимпиадасининг янги очилиш санаси аниқ бўлди
Душанба, 30 Март
7997

Коронавирус сабаб қолдирилган Токио олимпиадасининг янги очилиш санаси маълум бўлди. Япон телеканалларида мусобақа 2021 йил 23 июлда старт олиши эълон қилинган. Паролимпиада баҳслари эса 24 июлда бошланади.

Токио олимпиадаси баҳслари 2020 йил 24 июлда бошланиб 9 августгача давом этиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб халқаро олимпиада қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати келишган ҳолда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасини бир йилга кечиктиришга қарор қилишди.

Ўйинлар бежизга 2021 йил 23 июлда бошланмайди. Чунки олимпиада баҳслари айнан шу кунда бошланса, 8 августда якунланиши мумкин бўлади. 8 август эса якшанба кунига тўғри келади. 2020 йилда баҳслар 9 августда якунланиши керак эди ва бу кун ҳам якшанбага тўғри келарди. Дам олиш куни ёпилиш маросими учун энг яхши вақт ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар