O'zbek Ўзбекча
Вейналдум фаолиятидаги энг қийин рақиб футболчиси ким бўлганини айтди
Шанба, 28 Март
3784

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум футбол майдонидаги энг қийин рақиб футболчиси дея Мексика миллий жамоаси аъзоси Андрес Гуардадони кўрсатди.

«Майдондаги энг қийин рақиб Андрес Гуардадо бўлган. 2014 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия Мексика билан тўқнаш келганди. Иссиқ ҳавода тўп сургандик. Аммо бу Гуардадога ҳеч қандай таъсир ўтказмаганди. Шу куни унга қарши персонал тўп суришим лозим эди, аммо мексикалик бу футболчи тиним билмасди. Ўша куни жуда қийналгандим.

Гуардадо тўп билан ажойиб ҳаракат қилар, уни тўхтатиб қолиш имконсиздек эди. Мен ўз вазифамни бажара олмаган бўлсам-да, бахтимга шу куни ғалаба қозонгандик», - дея эслайди Вейналдум Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 33 ёшли Гуардадо ҳозирда Испаниянинг «Бетис» клубида фаолият олиб бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар