«Фенербаҳче» футболчисида коронавирус аниқланди
Чоршанба, 25 Март
2809

Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби футболчиси ва жамоа шифокорида COVID-19 коронавируси аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Клубимиз футболчилари, мураббийлари, техник ва маъмурий ходимлари коронавирус тестини топширишди.

Тест натижаларига кўра, бир нафар ўйинчи ва клуб тиббиёт ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда улар касалхонага ётқизилган», – дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, аввалроқ «Галатасарой» бош мураббийи Фотиҳ Теримда ҳам вирус аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар