«Ювентус» «Милан» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Пайшанба, 19 Март
3041

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес «Ювентус» скаутларининг эътиборини тортган, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбада қайд этилишича, Турин клуби 22 ёшли франциялик футболчи учун 45 млн евро таклиф қилмоқчи. «Милан» ҳам ўз навбатида 40 млндан 50 млн еврогача бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Аммо Теонинг ўзи жамоани тарк этиш ниятида эмас. Бундан ташқари, ҳимоячига бир нечта Англия клублари томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда. 

Маълумот учун, ёзда «Реал»дан «Милан»га 20 млн еврога кўчиб ўтган Тео жорий мавсумда 22та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 3та ассист ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар