«Бавария» Санега 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
Пайшанба, 19 Март
2853

«Бавария» «Манчестер Сити» вингери Лерой Сане билан шартнома имзоламоқчи. Sport Bild'нинг ёзишича, клуб 24 ёшли футболчига 5 йиллик битим таклиф қилишга тайёр. 

Германиялик яримҳимоячининг ўзи ҳам фаолиятини Мюнхенда давом эттирмоқчи. Шунингдек, унда яна 2 топ-клубдан таклиф бор. 

Саненинг «шаҳарликлар» билан тузган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. 

Сане 2019 йил ёзида ҳам «Бавария»га ўтиши мумкин эди. Аммо унинг тиззасидан олган  жиддий жароҳати трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар