«Ҳоффенҳайм» хўжайини коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлишини айтди
Душанба, 16 Март
17719

«Ҳоффенҳайм» клуби ва CureVac биофармацевтика компанияси президенти Дитмар Ҳопп коронавирусга қарши вакцинанинг қачон ишлаб чиқилишини айтди.

«Дастлаб вакцинани ҳайвонларда синаб кўриш керак, кейин – инсонларда. Ўйлашимча у коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиши кутилаётган кузда пайдо бўлса керак. 

Агар уни ишлаб чиқишга эришсак, нафақат бир ҳудудда, балки дунёдаги барча инсонларни ҳимоя қилишда фойдаланиш имкони туғилади», — деб Ҳопп сўзларини келтирмоқда Sport1.

Аввалроқ «Бавария» фанатлари «Ҳоффенҳайм»га қарши ўйинда Ҳоппни таҳқирловчи баннерларни кўтаришган, натижада баҳс бир неча дақиқага тўхтатилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар