O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи
Душанба, 16 Март
4352

«Ливерпуль» яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдум билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Манбада айтилишича, томонлар 2023 йилгача мўлжалланган шартномани яна бир йил муддатга узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Маълумот учун, мерсисайдликлар Вейналдумни 2016 йилда «Ньюкасл» дан 25 миллион фунтга сотиб олишганди.

Жорий мавсумда 29 ёшли нидерландиялик футболчи АПЛ баҳсларида 28та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар