Лондон клуби Жотани ўз сафига қўшиб олмоқчи 
Шанба, 14 Март
4737

«Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Диогу Жота «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб хабар беради Daily Mail.

Лондон клуби ёзда таркибни кучайтирмоқчи. Жота эса асосий трансфер нишонларидан биридир.

Аввалроқ 23 ёшли португалиялик футболчига «МЮ» қизиқаётганлиги ҳақида айтилганди.

Жота бу мавсумда АПЛда 25та ўйин ўтказиб, 6та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар